ПСЖ ҳимоячиси "Арсенал"га ўтади

Лондоннинг "Арсенал" клуби ПСЖ ҳимоячиси Тома Меньенинг трансфери масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналисти Никола Скиро хабар бермоқда.

“Арсенал” Меньега 5 йиллик шартнома таклиф қилди. Ҳозир жамоалар ушбу келишувни якунлаш арфасида туришибди”, - дейди Скиро.

Маълумот учун, 27 ёшли бельгиялик футболчи ПСЖ сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!