ПСЖ ҳимоячиси: Холандан қўрқмайман
ПСЖ клуби ҳимоячиси Тома Менье “Боруссия” Дортмунд форварди Эрлинг Холандан чўчимаслигини айтди.
Таъкидлаш керакки, ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида айнан “Боруссия”га қарши ўйнайди. Холанд эса дортмундликлар сафига келгач дастлабки 4 та ўйинда рақиблари дарвозасига 8 та гол уришга эришди.
“Холанндан қўрқиш? Мен уни яхши билмайман. У “Боруссия” сафига келиб қўшилгач жуда яхши ўйинлар намойиш эта бошлади. Бироқ, улар шу билан бирга жуда кўп гол ўтказиб юборишади.
ПСЖ қоғозда исталган жамоани ютиши мумкин. Ҳаммаси бизнинг ўзимизга боғлиқ”, - дейди бельгиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Д” – ПСЖ учрашуви 18 февраль куни Дортмундда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 12 март куни Парижда ўтказилади.
Фикрлар