ПСЖ ҳужумчилари ҳозирча кучли бешлик чемпионатларида ҳаммадан кўп гол уришди
Ads

ПСЖнинг ҳужум учлиги - Килиан Мбаппе, Неймар ва Эдинсон Кавани жорий мавсум ҳозирча Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган ҳужум чизиғига айланиб турибди.

Ушбу футболчилар айни ҳозирча Франция чемпионатида 34та гол уришди. (Мбаппе 13та, Неймар 11та, Кавани 10та).

Бу борада иккинчи ўрин “Барселон” ҳужумчиларига тегишли. Лионель Месси (15), Луис Суарес (11) ва Усмон Дембеле (7) жами 33та голга муаллифлик қилишди.

Кучли учликни эса "Боруссия" Дортмунд ҳужумчилари якунлаб беришди. Пако Алькасер (12), Марк Ройс (11) ва Жейдон Санчолар (6) ҳозирча рақиблари дарвозасига 29та гол киритишга муваффақ бўлишди.

Минбар

Барча блоглар