
ПСЖ ҳужумчиси бўйича ҳар қандай таклиф кўриб чиқмайди!
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике ёзги трансфер ойнасида вингер Брэдли Барколанинг сотилишига қарши чиқди. Бу ҳақда Франциянинг "L'Équipe" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, испаниялик мутахассис шахсан ўзи 22 ёшли футболчининг трансферига тўсқинлик қилган. Унга Германиянинг "Бавария"си ва Англиянинг "Челси" клублари қизиқиш билдирган ва жозибадор таклифлар билан чиққан. Аммо ПСЖ раҳбарияти ушбу таклифларни кўриб чиқишга ҳам рози бўлмаган.
Барколанинг ўзи ҳам клубни тарк этиш ниятида эмас. У жорий мавсумда 59 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 19 та голли узатма билан жамоага ёрдам берди.
Transfermarkt портали франциялик ёш футболчининг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
Фикрлар