ПСЖ ҳужумчиси Италия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

  • 24 март, 2021, 22:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Мойзе Кин шахсий сабабларга кўра, Италия терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Энди 21 ёшли футболчи март ойида бўладиган “ЖЧ-2022” саралаш баҳсларида терма жамоасига ёрдам беролмайди. Айтиш керакки, Италия саралашнинг дастлабки 3 та баҳсини Шимолий Ирландия, Болгария ва Литвага қарши ўтказади.

Мойзе Кин жорий мавсум ПСЖ сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!