ПСЖ ҳужумчиси "Ювентус"га ўтмоқда

  • 15 Jan 16:39
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Томонлар келишувга эришган, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Туринда ўтказади. 

Tecno

Маълум бўлишича, шартномада франциялик страйкерни сотиб олиш банди йўқ. Шу билан бирга, унинг маошини тўлиқ Париж жамоаси тўлаб беради. Аммо ижара учун "Ювентус" 5 миллион евро атрофидаги суммани тўлайди. 

Rasm

Ушбу мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган Коло-Муани учун 2023 йилда "Айнтрахт"дан 95 миллион евро тўланган. Аммо ушбу трансфери омадсиз бўлди. 

Ўз вақтида Рандаль Бундеслиганинг энг кучли страйкерларидан бири бўлган. У "Ювентус"да ҳам ўз даражасини тиклашга ҳаракат қилиб кўради. Айни пайтда француз Италия томон йўлга отланмоқда, тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин трансфер расман эълон қилинади. 

Comments

You must be logged in to commet!