ПСЖ ҳужумчисига 6 клуб харидор
ПСЖ раҳбарияти етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган Уго Экитикедан воз кечишга қарор қилган.
21 ёшли маркази ҳужумчи мураббийлар штаби унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермаётганидан норози. Уго янги мавсумда ўзини кўрсатиш мақсадида ёзда “Айнтрахт”дан бўлган таклифни қабул қилмаган эди.
Жорий мавсумда Экитике атиги битта учрашувда саккиз дақиқага майдонга туширилган ҳужумчи кетиши кераклигидан далолат беради.
Истеъдодли ҳужумчи ишсиз қолмайди. “Милан”, “Кристал Пэлас”, “Вест Хэм” каби жамоалар Экитикени сўраб, парижликларга алоқага чиқди.
L'Equipe нашрининг ёзишича, ҳужумчи учун курашга “Вулверхэмптон”, “Айнтрахт Франкфурт”, “Вольфсбург” жамоалари ҳам қўшилди.
Фикрлар