ПСЖ Икарди масаласида "Интер"га "конкрет" таклиф юборди

ПСЖ клуби аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардининг трансфери бўйича “Интер” билан музокараларни ҳамон давом эттирмоқда.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича,парижликлар 27 ёшли футболчи трансфери юзасидан “нерадзуррилар”га аниқ таклиф юборган. Унга кўра Франция чемпиони Мауро эвазига А Серия грандига 50 млн евро ва яна 10 млн евро бонус, жами 60 млн евро таклиф қилган.

Айтиш керакки, ПСЖ ва “Интер” ўртасидаги ижара шартномасида Икардини 70 млн евро эвазига сотиб олиш банди мавжуд.

Икарди бу мавсум ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!