ПСЖ жамоадаги жойи кафолатланган олти футболчи номини эълон қилди

ПСЖ хўжайинлари ёзги трансферлар вақтида асосий таркиб футболчиларининг аксариятини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Улар бу трансферлардан 180 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаган.

French Football News нашрининг таъкидлашича, Париж клубида фақатгина олти нафар футболчининг жойи кафолатланган. Булар жамоага янги қўшилган Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Неймар, Анхель Ди Мария, Маркиньос ва Марко Верраттидир.

Шунингдек, жамоага янги қўшилган Ашраф Ҳакими, Серхио Рамос ва Жоржиньо Вейналдум ҳам камида бир мавсум ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!