ПСЖ Коутиньони ижарага олмоқчи

"Барселона" клуби вингери Филиппе Коутиньо мавсумлар оралиғида ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишмоқчи. ПСЖ унинг трансферига етарли маблағ тўплаш учун ҳимоячи Тома Менье ва ҳужумчи Эдинсон Каванини сотиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ парижликлар ҳужумчиси Неймар ҳам раҳбариятдан жамоага Коутиньони олиб келишни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Коутиньо “Барселона” сафига 2018 йилнинг январида “Ливерпул”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!