ПСЖ Лукман билан келишиб олди
"Аталанта" футболчиси Адемола Лукман ПСЖга ўтиши мумкин. У Париж жамоаси билан оғзаки тарзда келишиб олди. Тез орада клублар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.
Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, вингернинг трансфери учун бергамоликлар катта сумма сўраётгани туфайли парижликлар учун бу харидни амалга ошириш бироз қийин бўлмоқда. Аммо клуб курашдан чиқиб кетгани йўқ.
Лукманнинг ўзи тезроқ клубни тарк этишни истайди. У фаолиятини топ клубда давом эттиришга қарор қилган. Унинг шартномаси эса 2026 йилгача амал қилади.
Фикрлар