ПСЖ "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ПСЖга ўтиши мумкин. Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, Лига 1 гранди аллақачон 28 ёшли португалиялик учун фойдали таклиф тайёрламоқда.
Аввалроқ, Силва ҳам ўзини янги лойиҳада синаб кўриш истаги ҳақида гапирганди. У 2017 йилнинг ёзида "Монако"дан трансфер қилинганидан кейин "Манчестер Сити"да ўйнамоқда.
Бернардуни "Барселона" ҳам анчада бери кузатиб бермоқда, аммо молиявий сабабларга кўра каталонияликлар футболчини трансфер қилишлари қийин бўлади.
Нуфузли "Transfermarkt" портали экспертлари португалиялик ярим ҳимоячини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар