ПСЖ Мбаппе борасида якуний қарорга келди
ПСЖ ниҳоят ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги борасида бир қарорга келди. "Sports Zone" нашри хабарига кўра, 18 июль, сешанба куни томонлар навбатдаги учрашувни ўтказишади. Унда футболчига яна ултиматум қўйилади: ё Мбаппе шартномани узайтиради, ёки шу ёзда кетади.
Париж гиганти Килианни 200 миллион еврога сотишга тайёр. 24 ёшли ҳужумчига асосий давогар "Реал" Мадрид ҳисобланади. Унинг француз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўтган мавсумда Мбаппе Франция чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та самарали узатмани амалга оширди.
Фикрлар