ПСЖ Мбаппе ўрнига Ямални нишонга олди, аммо "Барса" уни 200 миллиондан камига сотмайди
ПСЖ клуби ёзда таркибни янада ёшартиришни режалаштирмоқда. Раҳбарият жамоа учун кўп пул сарфлаш ўрнига ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлашни маъқул кўряпти.
"Le Parisien" нашрининг маълум қилишича, парижликлар мавсум якунида "Барселона" юлдузи Ламин Ямал учун курашга қўшилади. Испаниялик иқтидор соҳиби трансферини ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг шахсан ўзи истамоқда. Бироқ каталонияликлар уни 200 миллиондан камига сотмаслиги маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ламин жорий мавсум Ла Лиганинг 31 баҳсида 4 гол ва 6 ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар