ПСЖ Мбаппе ва Месси учун Неймардан воз кечмоқда
ПСЖ раҳбарияти мавсум якунланиши билан бразилиялик легионер Неймарни сотиб юборишга қарор қилди.
Sport нашрининг хабар беришича, парижликлар Неймарни кетказиш орқали маошлар фондини енгиллаштиришни кўзламоқда. Бундан ташқари, раҳбарият янги лойиҳани жаҳон чемпионати финалида ўзаро тўқнаш келган Килиан Мбаппе ва Лионель Месси атрофида шакллантирадиган бўлди.
Манбанинг таъкидлашича, Франция чемпиони Неймарни 100 миллион еврога баҳламоқда.
30 ёшли футболчи Парижга 2017 йили “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда бу трансфер 222 миллион еврога тушган ва жаҳон футболидаги энг қиммат харид ҳисобланади.
Неймар Парижга келганидан бери жами 165 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 115 та гол ва 73 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар