ПСЖ Мбаппедан воз кечадиган бўлди
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа етакчиси Килиан Мбаппени сотиб юборишга қарор қилди. Бунгача парижликлар бошқа футболчиларни сотиб бўлса-да, ёш ҳужумчини ушлаб қолмоқчи эди.
Лекин пандемия туфайли вужудга келган молиявий муаммолар клуб раҳбариятини жамоанинг энг зўр ўйинчисидан воз кечишга мажбур қилмоқда.
Ҳозирча, франциялик тўпурарга “Реал” ва “Ливерпуль”дан таклиф бор. Килиан ПСЖ шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсумда Франция чемпионатида 11 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 11 бор ишғол қилди.

Фикрлар