ПСЖ Мбаппени олиб қолишга уринмоқда.

ПСЖ франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил қиладиган янги келишув таклиф қилди.

Бир муддат олдин, "Реал"га ўз шартини маълум қилган французлар Мбаппе билан янги беш йиллик шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, 21 ёшли футболчининг яқинлари билан "Барселона" президентлигига номзодини қўйган Виктор Фонт алоқа ўрнатиб улгурган.

Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар