ПСЖ Мбаппени қолишга кўндирадиган одам топди
ПСЖнинг сўнгги вақтлардаги асосий бош оғриғи Килиан Мбаппени жамоада олиб қолиш бўлиб қолди. 23 ёшли ҳужумчи парижликларнинг ҳар қандай таклифини рад этмоқда.
Париж клуби мутасаддилари Мбаппени олиб қолиш мақсадида яна бир чора топди. Маълумотларга қараганда, пойтахт клуби ёзда Маурисио Почеттино ўрнига Зинедин Зиданни олиб келади.
Франциялик мутахассис ўз юртининг энг қудратли клубини бошқаришга розилик бергани айтилмоқда.
ПСЖ хўжайинлари француз футболида жуда катта таъсир кучига эга бўлган Зидан жамоа етакчиси Килиан Мбаппени янги шартномага кўндириб, клубда олиб қолишига ишонч билдирмоқда.
Мбаппенинг ўзи эса ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар ҳамон тингани йўқ.
Фикрлар