ПСЖ Мбаппени сардор қилиш учун ҳийла ишлатди!
ПСЖ раҳбарияти қарорига кўра, Килиан Мбаппе келаси мавсумдан бошлаб жамоа сардори бўлади.
Таниқли журналист Жон Жонснинг маълум қилишича, парижликлар аввалдан бу қарорга келиб бўлган. Бироқ, ҳозирги сардор – Маркиньос клуб билан шартномани узайтирмагунича сардорлик ваколати Мбаппега топширилиши сир тутилган.
Мбаппе ўтган йили ёзда ПСЖ билан янги шартнома имзолаганидан бери сардорлик ваколати берилишини кутаётган эди. Манбанинг таъкидлашича, Маркиньос раҳбарият қароридан ҳайратга тушган.
Маълумотларга қараганда, раҳбарият қарорини ўзгартирмайди. Улар буни бразилиялик футболчига ортиқча босим тушаётгани ва сардорликни Мбаппега бериш орқали Маркиньосга енгиллик яратилгани билан изоҳламоқда.
Фикрлар