ПСЖ Мбаппенинг ўрнини босадиган юлдузни танлади

ПСЖ ёзги трансферлар мавсумигача Килиан Мбаппени жамоада қолишга кўндира олмаса, уни сотиб юборади. Парижликлар франциялик футболчининг маош талабини бажаришга тайёрлигини маълум қилган бўлса-да, Мбаппе янги битимни имзоламоқчи эмас.

Шу боис, ПСЖ раҳбарияти келаси мавсум Мбаппенинг ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи қидиришни бошлаб  юборди. Ҳозирча, бу ўринга “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ муносиб кўрилмоқда. Мисрлик тўпурар Юрген Клопп билан муносабатлари ёмонлашгани учун анчадан бери бошқа жамоага ўтмоқчи бўлиб юрибди.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ мутасаддилари яқинда Муҳаммад Салоҳнинг агентлари билан боғланган ва клубнинг режаларини муҳокама қилган.

Салоҳнинг ливерпулликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача имзоланган. Бироқ, ПСЖ ҳар қандай футболчининг трансферини сотиб олиш имконига эга.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва учта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 09:36
Ahmadjonovni QAYTARIB BERING