ПСЖ Месси, Мбаппе, Неймар супертриосини йўқ қилмоқчи
ПСЖ ҳужумчилар борасида бир қарорга келган.
Париж клуби лагерида улар юлдуз ҳужумчилардан бирини олиб ташлашга қарор қилди. Клуб раҳбариятининг фикрича, Месси, Мбаппе, Неймардан иборат ҳужум учлиги жамоа ўйинида номутаносибликни келтириб чиқармоқда деб ҳисоблайди. Бу ҳақда "Lequipe" нашри хабар берди.
Килиан Мбаппе ПСЖда дахлсиз. Клуб 24 ёшли франциялик футболчи атрофида жамоа тузмоқчи. Ўз навбатида Неймар парижликларни тарк этишни истамаяпти ва 2025 йилгача ҳисобланган шартномани тўлиқ ишлаб чиқиш ниятида.
Энг мантиқий вариант аргентиналик Лионель Месси билан хайрлашиш. 35 ёшли ҳужумчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Унинг трансферига Каталониянинг "Барселона" ва "Интер Маями" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар