ПСЖ Месси, Мбаппе ва Неймарга рақобатчи сотиб олмоқчи
ПСЖ ҳужум чизиғини янада кучайтириш учун футболчи қидирмоқда. Айни пайтда парижликлар сафида Месси, Мбаппе ва Неймар каби топ даражадаги форвардлар тўп тепади, бироқ бу Франция чемпионларини қаноатлантирмаяпти. Шу боис, клуб яна бир иқтидор билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Sky Sports” нашри хабарига кўра, “Стад де Франс” эгалари "Реймс" ҳужумчиси Уго Экитикега қизиқиш билдирмоқда. Клуб тез орада футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
“Реймс” аллақачон футболчининг трансферига рози бўлган. Фақат Уго ва ПСЖ маош борасида бир қарорга келиши керак. Парижликлар ҳужумчининг трансфери учун “қизил-оқлар”га тахминан 35 миллион евро тўлаб беради.
"Ньюкасл" ҳам Экитике хизматларига қизиқиш билдирганди, аммо парижликлар инглиз клубидан илдамроқ ҳаракат қилди.
Ўтган мавсумда ҳужумчи “Реймс” сафида 26 та ўйин ўтказиб, 11 гол ва 3 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар