ПСЖ Месси ўрнига суперфутболчи топиб қўйди
ПСЖ раҳбарияти аргентиналик Лионель Месси кетишига тайёргарлик кўрмоқда. 35 ёшли ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади.
Франция чемпиони Месси кетган тақдирда унинг ўрнига “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвани олиб келмоқчи. Аслида парижликлар сафида Мессининг позициясида ўйнаши мумкин бўлган Карлос Солер ва Фабиан Руис бор. Лекин клуб спорт директори Луис Кампос аргентиналик юлдуз жамоани тарк этса, ўрнини номдор футболчи эгаллаши лозим, деган фикрни билдирмоқда.
Европа матбуоти Лионель Месси ёзда “Барселона”га қайтиши ҳақида жуда кўп ёзмоқда.
Ўз навбатида, Бернарду Силва ўтган ёзда Каталонияга кўчиб ўтиши айтилганди, бироқ португалиялик ҳужумкор футболчи охирги паллада фикрини ўзгартириб, Хосеп Гвардиола жамоасида қолишни маъқул кўрди.
Фикрлар