ПСЖ "Монако" юлдузларини сотиб олишда давом этади

"Монако" ёзги трансфер ойнаси вақтида франциялик ҳужумчи Виссам Бен Йеддер билан хайрлашишга тайёр.

L'Equipe нашри хабарига кўра, монегасклар 29 ёшли футболчининг товон пулини 40 миллион евро этиб белгилади. Футболчи учун "ПСЖ" ва "Аякс" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсум бошида "Севилья"дан француз клуби таркибига келиб қўшилган Бен Йеддер 26 та ўйинда 18 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!