ПСЖ Неймарни "Реал"га таклиф қилди

Франциянинг ПСЖ клуби ўз форварди Неймар хизматларини "Реал Мадрид"га таклиф қилди. Бу ҳақда "MARCA" нашри хабар берди.

"Барселона" билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли парижликлар футболчини Каталония жамоасига қўйиб юбормоқчи эмас. Неймар "Барселона"га қайтишини истамаётган ПСЖ икки бор "қаймоқранглилар"га бразилияликнинг трансфери борасида мурожаат қилишган. Аммо "Реал" футболчини харид қилишга қизиқмаяпти. Ҳозирда "қироллик клуби"нинг иш режаларига Неймар кирмайди.

Агар эртароқ Париж жамоаси бу трансферни таклиф қилганида "Реал" футболчини сотиб олиши мумкин эди. Бундан бир неча ой олдин мадридликлар Неймарга қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!