
ПСЖ ни жазолаган ҳужумчи АПЛ клуби билан шартнома имзолашга яқин
"Ботофого" ҳужумчиси Игорь Жесус фаолиятини "Ноттингем Форест" клубида давом эттиришга яқин турибди.
Маълумотларга қараганда, бразилялик форвард клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунидан сўнг инглиз клуби сафига бориб қўшилади. Жесус бу мавсумда умумий 27 ўйинда майдонга тушиб 9 та гол урди ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилди.
Фабризио Романо берган маълумотларга қараганда, "Ботофого" нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жаир Кунья ҳам ноттингемликлар билан шартнома борасида келишувга эришган.
Улуғбек Ҳошимов
Фикрлар