ПСЖ осиёлик дарвозабон учун ўз юлдузини қурбон қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг етакчи клубларидан бири ПСЖ Италиянинг «Парма» жамоасида тўп сураётган япон дарвозабони Дзион Сузукини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, парижликлар 23 ёшли Япония терма жамоаси посбони учун жой бўшатиш мақсадида француз дарвозабони Люка Шевалье билан хайрлашишга тайёр.

Манба маълумотича, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике томонидан билдирилаётган қизиқиш Сузукини жиддий ўйга солган. Унга «Ювентус» ва «Астон Вилла» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Шу боис ёш дарвозабон келажакда қаерда фаолият юритиш борасида ҳали якуний қарорга келмаган.

Дзион Сузуки АҚШда туғилган, онаси — япон, отаси эса ганалик илдизларга эга америкалик. У жорий ёзда Япония терма жамоаси дарвозасини 2026 йилги жаҳон чемпионатида қўриқлади. Ўтган мавсумда эса ПСЖнинг асосий дарвозабони сифатида россиялик Матвей Сафонов майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!