ПСЖ ўта қиммат футболчини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби “Пари Сен-Жермен” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш мақсадида Англия Премьер-лигасидан тушиб кетган “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни трансфер қилмоқчи.

Инсайдер Бен Жейкобснинг маълум қилишича, футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ҳам  жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “Вест Хэм Юнайтед” 21 ёшли португалиялик футболчини 2025 йил август ойида “Саутгемптон”дан 44 миллион евро ва қўшимча 4,5 миллион евро эвазига сотиб олган.

Ҳозирда лондонликлар унинг нархини икки баробардан ҳам юқори баҳоламоқда. Футболчининг шартномасида АПЛдан тушиб кетиш ҳолати учун махсус банд мавжуд эмас, аммо унинг ёзда сотилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, “Вест Хэм” Фернандеш трансферидан камида 116 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи 42 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!