ПСЖ Почеттинони қачон истеъфога чиқаради?

ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсум охирида истеъфога чиқарилиши мумкин.

L'Equipe хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал"дан учралган мағлубиятдан (1:3) кейин аргентиналик мураббийни истеъфога чиқармоқчи бўлган. Бироқ клуб спорт директори Леонардо Почеттинони мавсум охиригача ишлашини аниқ айтди.

"Мақсад - Лига 1да ғалаба қозониш. Биз бирга қолишимиз керак. Почеттино бу мавсумда ҳам жамоа бошқарувида қолади. Ҳозир уни истеъфога чиқариш ҳақида ўйлашнинг вақти эмас", - деди Леонардо.

Почеттино 2021 йилнинг январидан бери ПСЖни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!