ПСЖ Почеттинони қачон истеъфога чиқариши маълум

  • 2 февраля, 2022, 16:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино шу ёзда истеъфога чиқарилади, деб ёзди журналист Абделла Булма ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, француз гранди раҳбарияти аргентиналик мутахассисни мавсум якунида ишдан бўшатиши ҳақида аллақачон хабардор қилган.

Айрим маълумотларга кўра, Почеттинонинг ўрнига ПСЖга франциялик машҳур Зинедин Зидан келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Почеттино Париж клубини 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, Франция чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию