
ПСЖ президенти: Бизга Буффон керак эмас
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелаифи жамоанинг Жанлуижи Буффонга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Буффон – фантастик дарвозабон, аммо бизнинг асосий посбонимиз – Ареоля. Кейинги мавсум ҳам шундай бўлиб қолади. Ишонаманки Буффонга харидор жамоалар жуда кўп. Афсуски, бизда бу позицияда футболчи бор”, - дейди қатарлик бизнесмен.
Эслатиб ўтамиз, кеча Буффон “Ювентус”даги ўзининг сўнгги учрашувини ўтказди.
Фикрлар