ПСЖ президенти: Мбаппенинг кетмаслигига 200 фоиз ишонаман

ПСЖ ҳужумчиси Носир Ал-Хелаифи жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг бошқа клубга ўтиши ҳақида тарқалган хабарларни мутлақо инкор этди.

“Мен унинг клубдан кетмаслигига 200% ишонаман. Мен бундай фантастик футболчини қўйиб юбормайман”, - дейди қатарлик бизнесмен.

Маълумот учун, 20 ёшли Мбаппе ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва 39та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)