ПСЖ президенти: Неймар келгуси мавсум 100% бизда ўйнайди
Ads

ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувида “Реал”дан (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси етакчиси ҳисобланган Неймарнинг келажаги ҳақида кескин фикр билдирди.

“Неймар келгуси мавсум 100% бизда ўйнайди”, - дейди Ал-Хелайфи.

Қатарлик бизнесмен бундан аввалроқ “Реал”нинг ғалабасига ҳакамлар ёрдам беришгани ҳақида айтган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки, шу кунларда бир қатор ОАВларда Неймарнинг ёзда "Реал"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.