ПСЖ "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, айни вақтда германиялик футболчининг хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар Рюдигерни ўз сафига қўшиб олиш учун молиявий қудратидан фойдаланмоқчи. Француз клуби Антониони "қироллик клуби"дан кетишга кўндириш мақсадида жуда фойдали шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Бу трансфер катта эҳтимол ёзда амалга ошиши мумкин.
32 ёшли футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 12 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 12 та учрашувда майдонга тушди.



Фикрлар