ПСЖ "Реал" юлдузини сотиб олишни кўзламоқда
ПСЖ "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик форвард мадрид клуби унинг янги шартнома бўйича талабларни қабул қилмаса, жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда. Испания гранди ва Винисиус ўртасидаги вазиятни эса Париж клуби диққат билан кузатиб турибди. ПСЖ раҳбари Нассер Аль-Хелаифининг шахсан ўзи футболчини жамоасида кўришни хоҳламоқда.
25 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Унинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум мадридликлар сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар