ПСЖ “Реал”га қарши ўйин олдидан ғалаба қозонди
Ads

Ҳозиргина Франция чемпионати 25-туридан ўрин олган “Тулуза” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйиннинг 68-дақиқасида Неймар томонидан киритилган гол парижликларга ғалаба олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 13 феврал куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Мадридда “Реал”га қарши баҳс олиб боради.

Франция чемпионати. 25-тур

Тулуза – ПСЖ 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 68 Неймар.

Тулуза – Лафон, Яго, Диоп, Амьен Аду, Блен, Силла, Имбула, Каюзак, Градель, Жан (Мубеле, 74), Саного (Делор, 77).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Ло Чельсо, Диарра (Верратти, 61), Рабьо (Пасторе, 71), Ди Мария (Дракслер, 71), Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Рабьо (20), Жан (40), Градель (41), Саного (45), Диарра (55), Яго (59).