ПСЖ “Реал”га шарт қўйди

“Реал” келаси ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мпаббени олиш учун ҳозирдан ҳаракат қилмоқда. Бу йил бирорта ҳам харидни амалга оширмаган мадридликлар келаси йил Килиан Мбаппе, Эдуардо Камавинга ва Эрлинг Холандни олишни мақсад қилган.

“Реал” раҳбарияти икки франциялик футболчи билан оғзаки келишувга эришган. ПСЖ раҳбарияти ҳам Мбаппени ушлаб қола олмаслигини билади. Шунинг учун парижликлар бу трансфердан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Хусусан, ПСЖ бугунги кунда зўр дарвозабонга эҳтиёж сезмоқда. Шу боис, парижликлар Мбаппе трансфери доирасида “Реал” дарвозасини қўриқлаётган Тибо Куртуани олишни истамоқда.

Мбаппе шу кунгача ПСЖ таркибида 127 та учрашувда 92 та гол урди ва 55 та голли пас узатди.

Тransfermarkt  портали 21 ёшли жаҳон чемпионини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!