ПСЖ Россия терма жамоаси аъзосига қизиқиб қолди

ПСЖ клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли россиялик футболчи парижликларнинг асосий трансфер нишонлари қаторига кирмайди, аммо уларнинг кузатуви остида бўлиб турибди.

Маълумот учун, “Монако” Головинни 2018 йил ЦСКАдан 30 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!