ПСЖ сафарда "Лион" дарвозасига 4 та гол урди. Мбаппедан дубль (видео)

Франция чемпионатининг 30-турида “Лион” ўз майдонида ПСЖни қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйин 2:4 ҳисобида Париж клубининг ғалабаси билан якунланди. ПСЖ сафида голларни Килиан Мбаппе (15', 52'), Данилу Перейра (32') ва Анхель Ди Мария (47') киритган бўлса, “Лион”нинг икки жавоб голига Ислам Слимани (62') ва Максвел Корне (81') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!