ПСЖ собиқ футболчиси “Реал”га ўтишдан бош тортди

Яқинда ПСВ билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Реал"га ўтишдан бош тортди, деб хабар беради “Marca” нашри.

Манбага кўра, 19 ёшли нидерландиялик футболчи ПСВга ўтишдан олдин Мадрид клубининг таклифига рад жавобини берган. Бунинг асосий сабаби, у “Қироллик клуби” сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олишига ишончи комил эмас эди.

Симонс 2019 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга эркин агент мақомида ўтган. Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг қишидан бошлаб парижликлар асосий жамоаси сафида ўйнади. 1 июль куни унинг клуб билан шартномаси ниҳоясига етди ва эркин агентга айланди.

Ўтган мавсумда Симонс ПСЖ таркибида 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган. Шунингдек, ярим ҳимоячи УEФА Ёшлар лигасида 7 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!