ПСЖ супердарвозабонга эга бўлади

“Атлетико” дарвозасини мустаҳкам қўриқлаб келаётган Ян Облак тез орада ПСЖ жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Парижликлар словениялик дарвозабонга жиддий қизиқиш билдиряпти.

Ян Облак кўпроқ совринларга эга бўлиш мақсадида Мадрид клубини тарк этишга қарор қилган. Бундан парижликлар унумли фойдаланиб қолмоқчи ва 27 ёшли голкиперга маъқул келадиган шартнома таклиф қилишга тайёр.

Ян Облак примеранинг энг кам гол ўтказадиган дарвозабонларидан ҳисобланади. Жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушган посбон атиги беш марта тўп ўтказиб юборди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!