ПСЖ супертрансферни охирига етказмади

“Манчестер Юнайтед”нинг энг машҳур юлдузларидан Жейдон Санчо атрофида қизиқ вазият юзага келди.

24 ёшли ҳужумкор футболчи ўтган йили бош мураббий Эрик тен Хаг билан уришиб қолгани учун ижарага бериб юборилганди. Ёзда ижарадан қайтган Санчога ўзига янги жамоа топиши айтилди. Кейинчалик Эрик тен Хаг шогирдини кечириб, жамоага кераклигини айтди.

Бу орада ПСЖ Жейдон Санчони Парижга кўчиб ўтишга кўндириб қўйди. Манчестерликлар ўйинчини 40-60 миллион евро атрофида нархга қўйиб юбориши айтилди.

Бироқ кутилмаганда, ПСЖ трансфернинг амалий босқичига ўтгани йўқ. Франция чемпиони ҳужумкор футболчи позицияга бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Sports Zone нашрининг ёзишича, манчестерликлар Санчо бўйича расмий таклиф кутаётган бир паллада ПСЖ бор эътиборини Хвича Кварацхелия (“Наполи”), Рафаэл Леау (“Милан”) ва Дезире Дуэ (“Ренн”) каби бошқа ўйинчиларга қаратди.

Демак, Санчонинг янги мавсумни қайси жамоада бошлаши ҳали мавҳумлигича қолмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!