ПСЖ устози Месси, Неймар, Мбаппе ва бошқа футболчилар учун тақиқ жорий қилди
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ўз шогирдлари учун янги тартиб-интизом қоидаларини жорий қилди.
“Lequipe” нашри хабарига кўра, мутахассис футболчиларга овқат пайтида мобил телефондан фойдаланишни тақиқлаган. Аввалроқ жамоа аъзолари машғулотларга кечикиб қолгани учун жазоланиши ҳам хабар қилинганди. Агар футболчи кечикса, у машғулотга киритилмайди ва уйига қайтиб кетади.
55 ёшли мутахассис ўтган мавсумда “Ницца”ни бошқарган. Галтье шу ой бошида ПСЖ мураббийи лавозимини эгаллади. У парижликлар билан икки йиллик шартномаси имзолади.
Маълумот ўрнида, Кристофдан олдин юлдузлар жамоасини аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино бошқарган.

Фикрлар