ПСЖ устози Неймарнинг келажагига ойдинлик киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ўз шогирди Неймар ҳақида гапирди. Аввалроқ, ОАВда футболчи ёзги трансфер ойнаси пайтида Парижни тарк этиши мумкинлиги ҳақид миш-мишлар тарқалган эди.

“Неймар бахтли. У мавсумолди йиғинда яхши ҳаракат қилмоқда.

Трансфер ойнаси вақтида нима бўлишини билмайман, Неймар билан яккама-якка гаплашиб олганим йўқ. Лекин у одамлар ўз ҳақида нима деб гапираётганига унчалик аҳамият бермаса керак. Неймар ҳозир завқ билан машғулот ўтказмоқда”, - дея Галтьенинг сўзларини келтиради “L’Equipe” нашри.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!