ПСЖ ва "Ювентус" Матюиди борасида келиша олмаяпти

Француз нашрларида ёзишларича, Италиянинг “Ювентус” хамда Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячи Блез Матюиди борасида келишувга эриша олмади.

30 ёшли футболчи кеча “Ювентус” учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлди ва айни вақтда Туринда бўлиб турибди. Бироқ жамоалар бонус сифатида тақдим этиладиган сумма борасида хамон келиша олишмаяпти.

Илгарироқ, “Юве” Матюиди учун 20 млн евро ва қўшимча тарзда яна 10 млн евро бонус бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!