ПСЖ Верратти бўйича якуний қарорга келди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг келажаги борасида якуний қарорга келди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқла.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича парижликлар сўнгги пайтларда ўсишдан тўхтаб қолган 25 ёшли италиялик футболчини сотиб юборишга тайёр. Бироқ, улар Верраттини фақатгина ўзларини қониқтирадиган таклиф бўлсагина қўйиб юборишлари мумкин.

Маълумот учун, Верратти якунланган мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионатида жами 22та ўйинда майдонга тушган ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.