ПСЖ Витиньяга ўринбосарни "Барселона"дан олиб келмоқчи
ПСЖ Витиньянинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, португалиялик ярим ҳимоячининг хизматларига "Реал Мадрид" фаол қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабдан парижликлар Витиньяга ўринбосар изламоқда. Ҳозирда асосий номзод "Барселона" футболчиси Гави бўлиб турибди. Испаниялик хавбекнинг хизматларига бош мураббий Луис Энрикенинг шахсан ўзи қизиқиб қолган.
Гавининг ПСЖ ўтиш учун тахминий трансфер нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Аммо бу битим фақат Витинья "Реал" га ўтган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



Comments