Асосий мазмунга ўтиш

«ПСЖ» Хвича Кварацхелияга Бундеслигадан ўринбосар топди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«ПСЖ» жароҳат олган Кварацхелия ўрнига «Байер» ярим ҳимоячиси Иброҳим Мазани қишки трансфер ойнасида 50 млн евро атрофида сотиб олмоқчи

«ПСЖ» раҳбарияти «Байер»нинг ёш алжирлик ярим ҳимоячиси Иброҳим Мазага қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Браим Ханифининг маълумотига кўра, Париж клуби 20 ёшли футболчини яқинда тизза боғламларидан оғир жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан грузиялик ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелияга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Грузиялик футболчи майдонга камида тўққиз ойдан кейин қайтиши мумкин.

Қайд этилишича, «ПСЖ» Мазани қишки трансфер ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Мутахассислар алжирлик футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Маза жорий мавсумда «Байер» сафида Германия чемпионатининг олтита учрашувида майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ