ПСЖ яна бир супер трансферни амалга оширмоқчи

ПСЖ клуби "Челси" хавбеки Н'Голо Кантени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, “аристократлар” ФИФА томонидан қўйилган трансфер тақиқи сабаб франциялик футбол юлдузини сотмасликлари мумкин. Transfermarkt талқини бўйича Кантени 100 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли Канте жорий мавсум АПЛда 36та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!