Англия кубоги. “Челси” — “Манчестер Сити”: Финал баҳси учун тахминий таркиблар билан танишинг
Англия кубогининг финал баҳси “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Муҳим учрашув олдидан бир қатор спорт нашрлари икки клубнинг тахминий таркибларини эълон қилди. Жумладан, “Sports Mole” талқинига кўра, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибдан жой олиши кутилмоқда.
“Sports Mole” версиясига кўра, “Манчестер Сити”:
Траффорд; Нунес, Ҳусанов, Гехи, О’Райли; Гонсалес, Бернарду; Семеньо, Черки, Доку; Ҳоланд.
“Sports Mole” версиясига кўра, “Челси”:
Санчес; Густо, Фофана, Колвилл, Хато; Жеймс, Кайседо; Палмер, Фернандес, Кукурелья; Педро.
Шунингдек, “шаҳарликлар” фаолиятини ёритиб келадиган CityXtra ҳам ўз тахминларини маълум қилди. Нашрнинг ёзишича, Ҳусанов захирадан ўйинни бошлайди.
Траффорд; Нунес, Стоунс, Аке, О’Райли; Нико, Бернарду, Черки; Фоден, Ҳоланд, Доку.
Маълумот учун, беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар